«Пахтакор» назорат ўйинида Туркия клубини мағлуб этди
Jan. 13, 2018, 11:53 a.m. 3655

Туркиядаги ўқув-машғулот йиғини ўтказаётган «Пахтакор» иккинчи лига вакили «Амедспор»га қарши назорат ўйинини ўтказди.

4-дақиқада Акмал Шораҳмедов ҳисобни очди. 12-дақиқада турк клубида ҳисобни тенглаштириш имконияти юзага келди. Аммо, белгиланган пенальтидан берилган зарбадан кейин, тўпни Лобанов қайтариб юборди. 

Иккинчи бўлим охирларида Иброҳимовнинг тўп оширишидан фойдаланган Ҳакимов орадаги фарқни иккитага етказди. Шу тариқа «Пахтакор» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Навбатдаги беллашув 15 январь куни Албаниянинг «Партизани» клубига қарши ўтказилиши режалаштирилган.

«ПАХТАКОР» - «АМЕДСПОР» - 2:0 (1:0)
«Пахтакор»:
Лобанов (Суюнов, 46), Сайфиев (Андреев, 64), Симич, Аъзамов (Исматуллаев, 64), Шораҳмедов, Аҳмедов (Аҳмадов, 64), Раҳматуллаев (Козак, 64), Машарипов (Иброҳимов, 64), Искандеров (Синдаров, 75), Абдураҳимов (Ғанихонов, 64), Безерра (Ҳакимов, 64).
Голлар: Шораҳмедов 4, Ҳакимов 86.