«Манчестер Юнайтед» Неймарни 500 милилон еврога баҳолади
Jan. 13, 2018, 2:22 p.m. 4978

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. 

Metro хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» клуби бразилиялик трансфери учун 500 миллион евро тўлашга тайёр. Неймар ўтган йили ёзда «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтган эди.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида футболчи 14та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва шунча голга ҳаммуаллифлик қилган.