Ла Лига. «Жирона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»га дарс берди
Jan. 13, 2018, 7:48 p.m. 1863

Испания чемпионати 19-турида «Жирона» ўз майдонида «Лас-Пальмас»ни тор-мор этди. 

«Мунисипал де Монтиливи» стадионида ўтган ўйин 6:0 ҳисобида якунланди. Мезбонлар ҳужумчиси Майкл Олунга ўйинда ҳет-трик соҳиби бўлди.

Испания чемпионати жадвалида «Жирона» 26 очко билан 9-ўринда, «Лас-Пальмас» 11 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

Испания - Примера. 19-тур
13 январь
Жирона - Лас-Пальмас - 6:0
Голлар
: 1:0 – Стуани – 25 (пен), 2:0 – Олунга – 57, 3:0 – Борха Гарсия – 64, 4:0 – Олунга – 70, 5:0 – Португес – 74, 6:0 – Олунга – 79