Йерри Мина таништирув маросимига оёқяланг чиқди
Jan. 13, 2018, 6:04 p.m. 5125

«Барселона» клуби колумбиялик ҳимоячи Йерри Мина таништирув маросимини ўтказди.

23 ёшли футболчи клуб билан расман шартнома имзолади ва «Камп Ноу»га, мухлислар олдига чиқди. Қизиғи шундаки, у майдонга тушишдан олдин бутсаларини ечиб ташлади.

Эслатиб ўтамиз, Мина каталонияликлар билан 2023 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг трансфери 11,8 миллион еврони ташкил қилди.