АПЛ. «Челси» бир кам футболчи бўлиб ўйнаган «Лестер» қаршилигини синдира олмади
Jan. 13, 2018, 9:59 p.m. 3823

Англия Премьер-Лигасининг 23-турида «Челси» ўз майдонида «Лестер»ни қабул қилди.

Қизиқарли ўтган баҳснинг биринчи бўлимида меҳмонлар устунлик қилди. Иккинчи бўлимда, «Лестер» футболчиси майдондан четлатилгач, ташаббус мезбонларга ўтди. Бироқ, уларнинг барча сайъ-ҳаракатлари бесамар кетди ва ўйинда ҳисоб очилмади.

Натижада, кубок ўйинларини ҳам ҳисобга оладиган бўлсак, «Челси» қаторасига учинчи марта голсиз дурангга имзо чекди.

Бу натижадан сўнг, «кўклар» 47 очко билан АПЛ жадвалида 3-ўринда бормоқда. «Лестер» 31 очко билан 8-ўринда.

АПЛ, 23-тур
Челси – Лестер - 0:0 

13 январь, «Стэмфорд Бриж» стадиони 
Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кэйхилл (Кристенсен, 33), Рюдигер, Мозес, Азар (Педро, 58), Фабрегас (Виллиан, 58), Канте, Бакайоко, Алонсо, Мората.
Лестер – Шмейхель, Драгович, Магуайр, Чилуэлл, Марез, Амарти, Жеймс (Иборра, 90), Ндиди, Олбрайтон, Окадзаки (Фукс, 73), Варди (Грэй, 82).
Огоҳлантиришлар: Жеймс (18), Канте (56), Окадзаки (61), Чилуэлл (63), Мората (87).
Четлатиш: Чилуэлл (68).