22 ёшли Лерой Сане ёзда фаолиятини якунламоқчи
Jan. 13, 2018, 8:54 p.m. 16224

«Манчестер Сити» клуби ва Германия терма жамоасининг қанот яримҳимоячиси Лерой Сане ёзда фаолиятини якунламоқчи экани ҳақида ҳазиломуз тарзда айтди.

«Агар «Сити» билан чемпион бўлсам ва Германия билан жаҳон чемпионатида ғалаба қозонсам, фаолиятимни якунлайман... 22 ёшимда! Шунда бу жуда зўр мавсум бўлар эди.

Жорий мавсумдаги ўйинлардан завқ оляпман. Биз жадвалда биринчи ўринда боряпмиз ва чемпион бўлиш учун яхши имкониятга эгамиз» - деди Сане.

Жорий мавсумда футболчи АПЛ доирасида 20та ўйин ўтказиб, 6та гол урган.