«Ювентус» Зиданни таклиф қилиши мумкин
Jan. 12, 2018, 6:25 p.m. 2675

«Ювентус» клуби «Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан билан ҳамкорлик қилишга қизиқмоқда, деб ёзади Corriere dello Sport.

Маълумки, Турин клуби устози Массимилино Аллегри билан «ПСЖ», «Арсенал», «Челси» ва Италия терма жамоаси қизиқмоқда. Агар у «зебралар»ни тарк этса, Зидан жамоага таклиф қилиниши мумкин.

«Ювентус» яна бир вариант сифатида «Зенит» бош мураббийи Роберто Манчини номзодини ҳам кўриб чиқмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 1996-2001 йилларда футболчи сифатида «Ювентус» шарафини ҳимоя қилган.