Вадим Афонин тезда ўзига янги жамоа топди
Jan. 12, 2018, 5:08 p.m. 4035

Россиянинг «Оренбург» клуби Ўзбекистон терма жамоасига номзод бўлган Вадим Афонин билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манбада шартноманинг муддати ва молиявий шартлари бўйича ҳеч қандай маълумотлар берилмаган.

Вадим Афонин 10 январь куни «Анжи» билан икки томонлама келишув асосида шартномасини бекор қилганди. Махачқалъа клубида ўйнагунига қадар Вадим айнан Оренбург клуби сафида тўп сурганди.

Маълумот учун, «Оренбург» Россия биринчи лигаси ФНЛ турнир жадвалида ортда қолган 25 турдан сўнг 54 очко тўплаб иккинчи ўринда бормоқда ва Россия премьер-лигаси йўлланмаси учун асосий даъвогарлардан бири бўлиб турибди. Жамоа пешқадам «Енисей» 2 очкога ортда қолмоқда.