УЕФА Насри устидан суриштирув ишини давом эттиради
Jan. 12, 2018, 10:24 p.m. 4026

УЕФА «Антальяспор» яримҳимоячиси Самир Насри устидан, допинг бўйича очилган суриштирув ишини яна давом эттиришга қарор қилди.

Насри бу иш юзасидан Спорт арбитраж судига (CAS) шикоят қилган ва уни кўриб чиқиш жараёнида суриштирув иши тўхтатилган эди. Бироқ, бугун CAS францияликнинг шикоятини рад қилди.

2017 йил январь ойида, Испания антидопинг ташкилоти Самир Насрини текширмоқчи экани маълум бўлди. Футболчи Лос-Анжелесдаги DripDoctors клиникасида, витаминлардан фойдаланган ҳолда даволаниш муолажасини олганидан сўнг, агентлик ундан допинг таҳлилини топширишни талаб қилди. Маълумки, даволанишнинг бундай тури допинг изларини яширишга ёрдам беради.

Жорий мавсумда Насри «Антальяспор» учун 8та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.