U-23 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон ёшлари Хитой билан беллашади
Jan. 12, 2018, 10:35 a.m. 5610

Бугун, 12 январь куни ёшлар ўртасидаги U-23 Осиё чемпионатида гуруҳ босқичининг 2-турига старт берилади. 

Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси «A» гуруҳида мусобақа мезбони – Хитой ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Илк турдаги ғалабадан кейин, Хитой мусобақа жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мағлубиятдан сўнг, Уммон термаси билан учинчи ва тўртинчи ўринларни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси таркибида Акром Комиловнинг майдонга тушиши ҳамон сўроқ остида. У дастлабки ўйинда жароҳат олган эди. Бошқа футболчилар учрашувга ҳозирлик кўрмоқдалар.

Мусобақа мезбони – Хитой ёшлар терма жамоаси 1-турда Уммонни мағлуб этиб, барчада илиқ таассурот қолдира олди. Айни дамда, Хитой ёшларига миллий терма жамоада Марчелло Липпига ёрдамчи ҳисобланадиган италиялик яна бир мутахассис Массимилиано Баддалони мураббийлик қилмоқда. 

Бу ўйин Спорт телеканалида соат 13:00дан бошлаб, тўғридан-тўғри намойиш этилади.

U-23 Осиё чемпионати
«A» гуруҳи, 2-тур
12 январь, 13:00
Ўзбекистон  – Хитой