Санчес «МЮ»га ўтишни хоҳламаяпти
Jan. 12, 2018, 6:35 p.m. 2825

Моуриньо Гвардиола сабаб ниятига ета олмайдиган бўлди

«Манчестер Сити» клуби «Арсенал» билан Алексис Санчес трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «шаҳарликлар» қишдаёқ 29 ёшли чилилик футболчини ўз сафига қўшиб олишни кўзлаган, аммо унинг учун 35 млн фунт стерлинг бериш нияти йўқлигини билдирган.

Шунингдек, хабарда ёзилишича, Санчеснинг ўзи ҳам 2017 йилнинг ёзиданоқ «Этиҳад»га кўчиб ўтишни ва Хосеп Гвардиола қўл остида тўп суришни истамоқда. Шу боисдан ҳам «Манчестер Юнайтед»нинг шартномаси нисбатан анча фойдали бўлсада, у Манчестернинг қизил қисмига ўтишни ўйлаётгани ҳам йўқ.

Алексис Санчеснинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзида ниҳоясига етади.