«Ростов» қишки йиғинни бошлади, Шомуродов таркибда
Jan. 12, 2018, 9:55 a.m. 1365

11 январь куни «Ростов» клуби делегацияси Москвадан Туркияга биринчи қишки йиғинни ўтказиш учун жўнаб кетди. Бу ҳақда жамоа сайтида маълум қилинган.

Туркияга йўл олган таркибда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Элдор Шомуродов ҳам бор.

Валерий Карпин шогирдлари йиғинни Белекда ўтказишади. Қуйида қишки йиғинга олиб кетилган 27 футболчи рўйхати келтирилган:

Илья Абаев, Сергей Песьяков, Евгений Гошев, Сергей Паршивлюк, Евгений Макеев, Сверрир Ингасон, Матия Бобен, Мацей Вилюш, Игорь Киреев, Хорен Байрамян, Тимофей Калачёв, Максим Сухомлинов, Александр Гацкан, Павел Могилевец, Жан Маер, Алексей Ионов, Александр Зуев, Эльдор Шомуродов, Мусса Думбия, Дмитрий Скопинцев, Аяз Гулиев, Александр Бухаров, Владимир Дядюн, Дмитрий Вебер, Дмитрий Соловьев, Валерий Чуперка, Бьорн Сигурдарсон.