Роналдо Неймарнинг «ПСЖ»га ўтишини маъқулламади
Jan. 12, 2018, 11:43 a.m. 7127

Афсонавий бразилиялик ҳужумчи Роналдо, ватандоши Неймарнинг «Барселона»дан «ПСЖ» клубига ўтганини маъқулламади.

Унинг фикрига кўра, Неймар олдинга қараб қадам ташламаган.

«Агар спорт нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда баҳо берадиган бўлсак, Неймарнинг бу иши орқага қараб ташланган қадамдир. 

Ўз вақтида мен «Барселона»дан «Интер»га ўтган эдим, аммо ўша пайтлари Италия чемпионати Испанияникидан анча кучли эди», — деб фахрий футболчининг сўзларини келтирмоқда Marca.