«Реал» 400 миллион евролик трансферга тайёр
Jan. 12, 2018, 12:07 p.m. 21374

«Реал» рекорд трансферни амалга оширишга тайёргарлик кўряпти, деб таъкидламоқда Marca. 

Мадрид клуби «ПСЖ» ҳужумчиси Неймарни қўлга киритиш учун қаттиқ бел боғлаган ва унинг трансфери учун 400 миллион евро бермоқчи.

Агар мадридликлар Неймар трансферини амалга оширолмаса, унинг ўрнига Ҳарри Кейн, Эден Азар ёки Тимо Вернер вариантини ҳам кўриб чиқмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 25 ёшли Неймар ёзда «Барселона»дан «ПСЖ» клубига 222 миллион евро эвазига ўтган эди.