Равшан Ҳайдаров Хитой устидан ғалабани изоҳлади
Jan. 12, 2018, 6:20 p.m. 3817

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Хитой терма жамоасига қарши учрашувдан (1:0) сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Шогирдларимнинг бугун кўрсатган ўйиндан қониқиш ҳосил қилдим. Биринчи ўйиндаги мағлубиятдан сўнг тезда ўзимизга келиб олганимиз яхши бўлди.

Ўйин жуда қийин кечди, чунки Хитой ҳам охиригача кураш олиб борди. Албатта, бугун зўр футбол намойиш этдик деган фикрдан йироқман, аммо ғалаба қозондик — асосийси шу. Бундан ташқари, рақибни ҳам эътироф этиш жоиз, улар чиройли ўйин кўрсатишди. Бизда эса бу ўйинга белгиланган тактика бор эди», - дея Равшан Ҳайдаровнинг сўзларини келтиради ОФК расмий сайти.