Перес Деле Аллини «Тоттенҳэм»да жанжал кўтаришга ундамоқда
Jan. 12, 2018, 11:36 a.m. 4310

«Реал» президенти Флорентино Перес «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Деле Аллига агенти Жорже Мендеш орқали таъсир ўтказишга уриняпти, деб ёзади Don Balon.

Маълумки, Перес Криштиану Роналду агенти ҳисобланадиган Мендеш билан жуда яхши таниш. У Аллига «Тоттенҳэм»да жанжал кўтариб, «Реал»га қўйиб юборишларини талаб қилишни маслаҳат бермоқда. Перес фикрига кўра, Коутиньо айнан шундай усул орқали «Ливерпуль»дан «Барселона»га ўтиб кетган.

«Реал» нафақат Алли, балки Ҳарри Кейн трансферини ҳам амалга оширмоқчи. Аввалроқ, «Тоттенҳэм» ҳар иккала етакчиси билан молиявий бандлари яхшиланган янги шартнома имзоламоқчи эканини маълум қилган эди.