Осиё чемпионати U-23 : Ўзбекистон 2-турда мезбон Хитойдан устун келди
Jan. 12, 2018, 3:01 p.m. 7228

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитойда бўлиб ўтаётган U-23 Осиё чемпионатидаги иккинчи учрашувини ўтказди. Равшан Ҳайдаров жамоаси мезбон Хитой билан куч синашиб, 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувни фаол бошлаган Ўзбекистон терма жамоаси 14-дақиқада ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ушбу голга ҳимоячи Ҳожиакбар Алижонов муаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда хитойликларда ҳисобни тенглаштириш учун қулай имкониятлар бўлди. Айниқса сўнгги сонияларда рақиб футболчиси майдон марказидан ўзбекистонлик футболчиларни ортда қолдириб берган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб майдондан чиқиб кетди. Натижада Ўзбекистон вакиллари ғалабани сақлаб қолишди.

Дастлабки ўйинда Қатардан 0:1 ҳисобида енгилган Ўзбекистон олимпия термаси бугун Хитойни енгиб, 3 очкога эга бўлди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. «А» гуруҳининг 2-турида, шунингдек, Уммон ва Қатар ёшлар терма жамоалари ўзаро беллашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 15 январь куни 3-тур доирасида Уммонга қарши баҳс олиб боради.

Осиё чемпионати U-23
«А» гуруҳи, 2-тур

Ўзбекистон  U-23 – Хитой U-23 1:0 (1:0, 0:0)
Гол
: Ҳожиакбар Алижонов (14)

Ўзбекистон  ОТЖ:  1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 3.Хожиакбар Алижонов, 5.Аббосжон Отахонов, 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (Жасур Яхшибоев, 66), 16.Дониёржон Нарзуллаев (Бобур Абдухолиқов, 90+2), 17.Достонбек Ҳамдамов (Ойбек Рустамов, 73), 20.Достонбек Турсунов
Хитой ОТЖ: 12.Зоу Ю Чен, 3.Ли Сьяо Минг, 5.Гао Зуньи, 6.Яо Жуншенг (Танг Ши, 46), 7.Вей Шихао, 8.Хе Чао, 13.Ли Хаилонг, 16.Ли Шуай, 17.Янг Лию, 19.Лью Йиминг (Хуанг Женгю, 71), 22.Ба Дун (Юнинг Жанг, 77). 
Огоҳлантиришлар: Рустамжон Ашурматов (57), Аббосжон Отахонов (68) – Ли Шуай (18), Хуанг Женгю (86).