Никита Рибкин «Бухоро»га тўғри келмади
Jan. 12, 2018, 7:06 p.m. 1716

«Қўқон-1912» клубининг собиқ дарвозабони Никита Рибкин ўзига янги клуб излашда давом этмоқда.

Футболчи бироз муддат Бекободнинг «Металлург» таркибида шуғулланди. Шундан сўнг, «Бухоро» машғулотларида ҳам иштирок этди.

Sports.uz хабарига кўра, Рибкин бухороликлар сафида узоқ ушланиб қолмади ва яна Бекободга қайтди. Энди у «Металлург» билан шартнома имзолаши кутилмоқда.