Неймар нега бошида бутса билан голни нишонлаганига изоҳ берди
Jan. 12, 2018, 11:34 a.m. 7427

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар Франция Кубогидан ўрин олган «Амьен»га (2:0) қарши ўйинда урган голини бошига бутсасини қўйган ҳолда нишонлаган эди.

Бразилиялик тўпурар шу тариқа дўсти Мораесни туғилган куни билан табриклаганини Инстаграм саҳифасида тушунтирди.

«Ким Жоао Селсо Мораес билан таниш бўлса, нега голни бундай нишонлаганимни жуда яхши билади. Ким таниш бўлмаса, унинг фотосуратларини кўрсин. Дўстим, энг яхши тилакларим сенга» - деб ёзди Неймар.