«МЮ» кераксизга чиқарилган яна бир собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи
Jan. 12, 2018, 10:32 a.m. 8037

«Манчестер Юнайтед» қишки трансферлар вақтида ўз сафини ҳужумчи билан тўлдириш ниятида. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо Златан Ибраҳимовичнинг жароҳати ва Ромелу Лукакунинг ёмон формада экани сабаб, уларнинг ўрнига ўринбосар сифатида марказий ҳужумчи йўқлигидан нолимоқда. Маркус Рэшфорд ва Антони Марсиял эса қанот ҳимоячилари сифатида кўрилмоқда.

Клуб ҳозиргача сотиб олиш таклифи билан Алексис Санчес («Арсенал»), Жейми Варди («Лестер») ва Хавьер Эрнандесга таклиф билан чиққан. Манкунианликларнинг собиқ футболчиси Чичаритони «Вест Ҳэм» сотишга тайёр. Бунинг учун исталган клуб лондонликлар уни «Байер»дан сотиб олган нархни тўлаб бериши кифоя қилишини билдирган.

Юқорида санаб ўтилган футболчилар ичида ҳозирги вақтда энг қиммати – Варди. Агар «Лестер» уни қўйиб юборишга тайёр бўлса, камида 35 миллион фунт стерлинг талаб қилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Моуриньо Генрих Мхитарянни Санчесга алмаштиришга тайёр эканини маълум қилганди. Кейинроқ «МЮ» «Арсенал»га Санчес учун «Ман Сити»дан кўра қулайроқ ва кўпроқ таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар чиқди.