Мавсумнинг энг сермаҳсул жамоалари бешталиги эълон қилинди
Jan. 12, 2018, 8:44 p.m. 3919

Франциянинг «ПСЖ» клуби, топ-5 Европа Лигаларида, ҳар бир ўйинда ўртача учтадан кўп гол ураётган ягона жамоа экани маълум бўлди.

Лига 1 мусобақасида «ПСЖ» 19та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 58 марта ишғол этган. Бу эса ҳар бир ўйинга ўртача 3,05 гол демакдир.

Бу кўрсаткич бўйича 2-ўрин АПЛ пешқадами "Манчестер Сити"га тегишли - 22та ўйинда 64та гол, ўртача - 2,91. 

Учинчи ўринни, ўртача 2,67 гол билан «Барселона» эгаллаб турибди. Каталонияликлар 18та ўйинда 48та гол урган.