Маҳрез «Арсенал» ва «Ливерпуль»дан бирини танлади
Jan. 12, 2018, 12:49 p.m. 8255

«Лестер» яримҳимоячиси Риёз Маҳрез клубни тарк этишга тайёр.

Маълумки, унга «Арсенал» ва «Ливерпуль» клублари қизиқиш билдирган эди.

Mirror хабарига кўра, жазоирлик Арсен Венгер қўл остида тўп суришни истаяпти ва «Арсенал»га ўтмоқчи.

«Канонирлар» уни Алексис Санчесга ўринбосар сифатида кўрмоқда. «Ливерпуль» эса Маҳрезни Коутиньо ўрнига харид қилмоқчи.