«Манчестер Сити» Санчесдан воз кечиши мумкин
Jan. 12, 2018, 10:07 p.m. 4949

«Манчестер Сити» клуби «Арсенал» ҳужумчиси Алексис Санчес трансферидан воз кечиши мумкин.

The Telegraph хабарига кўра, манкунианликлар лондонликлар билан футболчининг трансфер нархини келишолмаяпти. «Сити» Санчес учун 23 миллион евро таклиф қилмоқда, «канонирлар» эса 40 миллион евро сўрамоқда.

Бундан ташқари, «Манчестер Сити» футболчининг агентига бериладиган мукофот пули бўйича ҳам келишувга эришолмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли Санчесга «Манчестер Юнайтед» ҳам қизиқяпти.