Лондонлик оила «Челси»нинг янги стадиони қурилишига қаршилик қилмоқда
Jan. 12, 2018, 5:56 p.m. 2781

Лондонлик оила «Челси» клубининг янги стадиони қурилишини тақиқлашни талаб қилмоқда, деб ёзади ВВС.

Лондонликлар фикрига кўра, янги иншоот уларнинг уйини қуёш нуридан тўсиб қўяди. Улар клуб томонидан ажратилган компенсацияни олишдан ҳам бош тортяпти. Яқин кунларда можаро судда кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Аввалроқ, «Челси» хўжайини Роман Абрамович 60 минг мухлисга мўлжалланган стадион учун 1,3 миллиард евро ажратмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.