«Ливерпуль» яна бир футболчисини сотмоқчи
Jan. 12, 2018, 11:03 a.m. 7467

Англиялик ҳужумчи Дэниэл Старриж қишки трансферлар вақтида «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Liverpool Echo нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, 28ёшли футболчини сотиб олишни истаган талабгор жамоа 30 миллион фунт стерлинг миқдорида маблағ тўлаши керак бўлади. «Ливерпуль» ўз ҳужумчисини худди шундай нархда баҳоламоқда.

Старриж клуб раҳбарларига ЖЧ-2018 олдидан доимий ўйин амалиётига эга бўлиш учун «Энфилд»ни тарк этиш ниятида эканини билдирган.

«Ливерпуль» футболчини ижарага беришни истамаяпти, уларнинг мақсади Старрижни ё жамоада сақлаб қолиш, ёки унинг ортидан мўмай пул ишлаб олишни кўзламоқда.

Ҳозирда Старрижни харид қилиш мақсадида Англиянинг «Саутҳемптон», «Вест Ҳэм» ва Италиянинг «Интер» жамоалари қизиқиш билдиришган.