Клопп Коутиньонинг қўйиб юборилиши сабабларини айтди
Jan. 12, 2018, 8:30 p.m. 8232

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп яримҳимоячи Филиппе Коутиньони таркибда сақлаб қолиш учун ҳеч қандай имконият бўлмаганини тан олди. 

Маълумки, бразилиялик футболчи 160 млн евро эвазига «Барселона»га ўтган эди.

«Барселона» қишда уни қўлга киритмоқчи эканини билардим. Агар биз унга «сени шартноманг бор, ҳеч қаерга кетмайсан» - десак, бундан яхши натижа чиқмас эди.

Мен уни олиб қолиш керакми, у бизга мавсумнинг иккинчи қисмида ёрдам бера оладими деган саволга жавоб топишим шарт эди. Тўғрисини айтсам, жавоб 100% аниқ эди - бизда ҳеч қандай имконият йўқ эди.

У бундан буён бизнинг таркибимизда майдонга тушишни истамади. У мавсумнинг дастлабки ярмида жуда зўр ўйнади. Аммо, ҳозир уни қўйиб юбориш вақти етиб келганди» - деди Клопп.