Иккита клуб Неймар учун 500 млн евро беришга тайёр
Jan. 12, 2018, 5:41 p.m. 19246

Франциянинг «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Неймар Мадриднинг «Реал» ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда Le 10 Sport нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, иккала клуб ҳам бразилиялик юлдуз учун 500 миллион евро беришга тайёр эканини маълум қилган.

Испаниянинг Marca нашри берган хабарда эса уни сотиб олиш учун «Реал» асосий даъвогар сифатида кўрсатилмоқда. Клуб вакиллари Неймар билан учрашиб бўлажак трансфер масаласини муҳокама қилишгача улгурган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар 2017 йилнинг ёзида «Барселона»дан Парижга 222 миллион евро эвазига олиб келинганди.