Икарди «Интер»дан маошини оширишни талаб қилди
Jan. 12, 2018, 6:45 p.m. 2174

«Интер» ҳужумчиси Мауро Икарди клубда қолиш учун ўз шартини эълон қилди. 

Футболчи миланликлар таркибида йилига 9 млн евро маош олишни истаяпти. Айни пайтда, аргентиналикнинг даромади 4,5 млн еврога тенг. 

Ўз навбатида, «нерадзурри» футболчининг шартномасидан товон пули ҳақидаги банднинг олиб ташланишини ёки уни 110 млн евродан 200 млн еврога оширилишини хоҳлаяпти.

Миш-мишларга қараганда, Икарди «Интер» билан янги шартнома имзоламаган. У «Реал»га ўтиши ҳам мумкин.