Гвардиола АПЛда навбатдаги рекордни ўрнатди
Jan. 12, 2018, 3:47 p.m. 3648

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англияда декабрь ойининг энг яхшиси мураббийи деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатди.

Бу орқали Гвардиола кетма-кет тўртинчи марта Англияда ойнинг тенгсиз мураббийи деб топилди ва шу пайтгача Англияда ҳеч бир мураббий қайд эта олмаган натижага эришди. Премьер-лига тарихида ҳеч бир мураббий кетма-кет тўр ой давомида тенгсиз деб топилмаганди.

«Манчестер Сити» декабрь ойида Гвардиола бошчилигида 7 ўйинда майдонга тушиб, 6 ғалаба ва бир дуранг натижа қайд этди.