«Динамо» мавсумолди йиғинини бошлади - таркибда ўзгаришлар бор
Jan. 12, 2018, 6:35 p.m. 1862

2017 йил якунига кўра, Олий Лигани тарк этиб, ПРО-Лигага тушиб кетган Самарқанднинг «Динамо» клуби янги мавсумга тайёргарликни бошлади.

Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, шартнома муддати ниҳоясига етган бир қатор футболчилар жамоани тарк этган.

Хусусан, черногориялик легионер Аднан Ораховац, молдовалик легионер Раду Рогак, шунингдек клубда ижара асосида тўп сурган Фарҳод Тожиев, бундан ташқари Муҳаммад Исаев, Дониёр Исмоилов ва Саиджамол Давлатжонов бу йилги мавсумда самарқандликлар таркибида ўйнамайди.