«Челси» ва «МЮ» энди бир футболчи учун курашмоқда
Jan. 12, 2018, 2:15 p.m. 6580

Англиянинг бир йўла икки жамоаси Бразилиянинг «Гремио» клуби яримҳимоячиси Артуро Рамосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, айни вақтда «Челси» ва «Манчестер Юнайтед» клублари бразилиялик футболчининг ҳатти-ҳаракатларини диққат билан кузатиб бормоқда.

Олдинроқ, 21 ёшли яримҳимоячи «Барселона» футболкасини кийган ҳолда каталонияликлар спорт директори Роберт Фернандес билан суратга тушганди. Сурат интернет бўйлаб кенг тарқалган ва бу «Гремио» раҳбарларига ёқмаганди. Шу боис улар бразилиялик футболчига қасдма-қасд, уни «Реал»га сотиб юбориш бўйича музокаралар бошлагани хабар қилинганди.

«Гремио» футболчи ортидан 45 млн фунт стерлинг ишлаб олишни кўзлаб турибди.