«Челси» Конте ўрнига номзод қидиришни бошлади
Jan. 12, 2018, 10:02 a.m. 2469

«Челси» клуби раҳбарияти мавсум якунида жамоани тарк этадиган Антонио Конте ўрнига муносиб номзод қидирмоқда. Daily Mail тарқатган хабарга кўра, уни алмаштириши мумкин бўлган асосий номзодлар «Ювентус» мураббийи Массимилиано Аллегри ва «Барселона»нинг собиқ устози Луис Энрике бўлиб турибди.  

Шунингдек, номзодлар рўйхатида Маурицио Сарри («Наполи») ва Диего Симеоне («Атлетико») номлари ҳам бор, аммо бу мутахассисларнинг Лондонга келиши эҳтимоли кам. Шу билан биргаликда жамоа айни вақтда ишсиз юрган Карло Анчелоттини мураббийлар штабига қайтаришни режалаштирмаган. 

Конте эса «ПСЖ»да Унаи Эмерини ёки «Реал»да Зинедин Зиданни алмаштириши кутилмоқда.