Бутрагеньо «Реал»нинг январдаги трансферлари ҳақида ахборот берди
Jan. 12, 2018, 5:32 p.m. 8965

«Қироллик клуби» раҳбарияти мавжуд таркибдан мамнун ва жамоани кучайтириш ишларини ёзга қолдирган.

Бу ҳақда жамоатчилик билан алоқалар бўйича клуб раҳбари Эмилио Бутрагеньо хабар бермоқда.

«Бизда жорий мавсумда учта совринни қўлга киритган ажойиб жамоа бор. Шунинг учун, январда бирорта харидни амалга оширмаймиз» - деб Эмилио сўзларини келтирмоқда Defensacentral.

«Сўнгги пайтлардаги муваффақиятсизликлар - бу табиий ҳол, футболда учраб туради. Муҳими - ишлашда давом этиш ва хотиржамликни сақлаш».