Бензема «Челси» ва «Арсенал» таклифини қабул қилмади
Jan. 12, 2018, 9:54 p.m. 5013

«Реал» ҳужумчиси Карим Бензема Мадридни тарк этмоқчи эмас.

Футболчи «Арсенал» ва «Челси» таклифини рад қилган, чунки уни Англия умуман қизиқтирмаяпти.

Бензема ўзини Мадридда жуда яхши ҳис қилмоқда. Мухлисларнинг ҳуштакбозлик қилиши уни умуман хавотирга солмаяпти.

Зидан «Реал» бош мураббийи бўлиб қоларкан, Карим ҳар доим ўйин амалиётига эга бўлишини билади.