Азар «Челси» билан шартномани узайтириш учун ғалати шарт қўйди
Jan. 12, 2018, 12:51 p.m. 10458

«Челси» яримҳимоячиси Эден Азар клуб билан янги шартнома имзолашга тайёр эканини билдирди.

Бироқ, бунинг учун олдин Тибо Куртуа ҳам янги шартнома имзолаши кераклигини айтди.

«Ҳа, «Челси» билан янги шартнома имзолашга тайёрман. Аммо, олдин Тибо шартномани узайтириши керак деб ўйлайман, сўнгра навбат менга етади», - деди Азар.

Бельгиялик футболчининг амалдаги меҳнат битими 2020 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ, унинг «Реал»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.