АПЛда ойнинг энг яхши футболчиси аниқ бўлди
Jan. 12, 2018, 4:13 p.m. 3857

«Тоттенҳэм» клуби ҳужумчиси Ҳарри Кейн Англия премьер-лигасининг декабрь ойидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда ташкилот расмий твиттери хабар тарқатди.

Кейн декабрда ўтказилган олти учрашувда 8 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. У «Саутҳемптон», «Бёрнли» (3тадан) ва «Сток Сити» (2та) дарвозаларни ишғол қилишга муваффақ бўлди.