АПЛда ойнинг энг чиройли голи аниқланди (Видео)
Jan. 12, 2018, 3:43 p.m. 3513

Англия премьер-лигасининг 2017 йилнинг сўнгги ойидаги энг чиройли голи муаллифи аниқланди. Бу ҳақда АПЛ расмий твиттери хабар тарқатди.

Бу сафар совринга «Борнмут» ҳужумчиси Жермейн Дефо сазовор бўлди. Унинг «Кристал Пэлас» (2:2) даврозасига урган голи Carling совғасига муносиб кўрилди.