Англияда навбатдаги трансфер амалга оширилди
Jan. 12, 2018, 7:50 p.m. 5695

Англиянинг «Ҳаддерсфилд» клуби ўз сафига янги футболчи қўшиб олди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, чемпионшип вакили «Норвич» таркибида тўп суриб келган Алекс Причард бундан буён АПЛ клуби сафида тўп сурадиган бўлди. 24 ёшли футболчи «Ҳаддерсфилд» билан 3,5 йиллик шартномага имзо чекди.

Причард жорий мавсум «Норвич» сафида Чемпионшипнинг 8та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урган ва 2та голли пас берганди.