Ҳакамнинг қўлидан карточкани уриб туширган футболчи жазоланди
Jan. 12, 2018, 10:24 a.m. 2525

Донецкнинг «Шахтёр», «Наполи» ва «Лацио» клублари собиқ яримҳимоячиси Франселино Матузалем уч ой муддатга дисквалификация қилинди, деб хабар беради Football Italia.

Италия чемпионатининг ҳаваскорлар лигаси вакили «Монтероси» таркибида иштирок этаётган 37 ёшли бразилиялик, «Фламиния Чивита Кастельяна» клубига қарши баҳсда, бош ҳакам томонидан қўпол ўйини учун майдондан четлатилди. Бундан дарғазаб бўлган Матузалем унинг қўлидан қизил карточкани уриб туширган ва ҳақорат қилган эди.

Энди у 10 апрелга қадар «дам оладиган» бўлди.