Зидан танқидларга ўз муносабатини билдирди
Jan. 11, 2018, 10:45 a.m. 5095

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан Испания кубогидан ўрин олган «Нумансия»га қарши ўйиндан сўнг, ўз фикрларини айтди.

Нимчоракфиналнинг Мадриддаги жавоб ўйини 2:2 ҳисобида якунланди. Аммо «Реал» икки баҳс натижасига кўра 5:2 ҳисобида устун келиб, кейинги босқичга чиқди.

«Биз ёмон ўйнамадик, аммо рақиб ҳам яхши ҳаракат қилди ва гол ўтказиб юборгач руҳини чўктирмади.
Дуранг натижадан хавотирда эмасман, муҳими биз кейинги босқичга чиқдик.
Биз қаттиқ меҳнат қилиб, бир неча ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак. Шунда ўзимизга бўлган ишончни қайтарамиз.
Танқидларга қарамай, ўз ишимни давом эттираман. Улар менга ҳалал беролмайди», — деб Зидан сўзларини келтирмоқда beIN Sports.

Аввалроқ, ЖЧ-2018дан сўнг, «Реал»ни Германия терма жамоаси устози Йоахим Лёв бошқариши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.