Зидан «Реал» етакчиларидан бирини трансферга қўймоқчи
Jan. 11, 2018, 10:11 a.m. 11552

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири саналган Марселонинг ҳаракатларидан кескин норози бўлмоқда. Бу ҳақда испан нашрлари хабар тарқатди.

«Қаймоқранглилар» бош мураббийи клуб ўтказиб юбораётган голларда айнан Марселони айбдор деб топгач, энди уни ёзги трансферлар вақтида трансферга қўйишни режалаштирмоқда. 29 ёшли футболчининг ёши ўтиб қолмаслиги учун, уни ҳозирда қимматроққа сотиш мадридликларнинг асосий мақсади экани айтилмоқда.

Маълумот учун, Марсело жорий мавсум «Реал» сафида барча мусобақаларда 23 учрашув ўтказган бўлиб, 1 гол ва 3та голли узатма муаллифига айланган.