Жаҳон чемпионати Кубоги Ўзбекистонга келади
Jan. 11, 2018, 10:33 p.m. 10822

2018 йил февраль ойининг бошида, Тошкентда катта воқеа юз беради – FIFA ва Coca-Cola томонидан Жаҳон чемпионати Кубоги юртимизга олиб келиниши кутилмоқда, деб хабар беради ЎФФ сайти.

Жаҳон чемпионати Кубогининг турнеси 2017 йилнинг сентябрь ойида Москва шаҳридаги "Лужники" стадионидан бошланган. Ушбу турга Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, ФИФА президенти Жанни Инфантино, Жаҳон чемпионлари - Бебето ва Давид Трезеге старт берган эди.

Тошкентга келишидан аввал, Жаҳон чемпионати Кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта давлат пойтахтини айланиб чиқади. Тошкентдан кейин эса яна 34та давлат пойтахтига олиб борилади. Жаҳон чемпионати Кубоги Марказий Осиё давлатлари пойтахтлари ичида биринчи бўлиб Тошкентда тўлиқ бир кун бўлади.

ЖЧ Кубоги июнь ойигача 50дан ошиқ мамлакатни айланиб чиқишини қўшимча қилиш зарур. Бу ушбу лойиҳа тарихидаги энг узун турне ҳисобланади.