Вальверде: «Барселона» чўққида қолиш учун футболчи олиши шарт»
Jan. 11, 2018, 5:42 p.m. 4425

«Барселона» бош мураббийи Эрнесто Вальверде янги футболчиларга қилинаётган харажатларга изоҳ берди.

«Барселона» анъанаси доимо шундай бўлган. Клуб энг яхши футболчиларни қўлга киритиш учун трансфер бозорига чиққан. Бу ерда кўплаб зўр футболчилар тўп сурган. Ўз навбатида, академиямиз тарбияланувчиларига ҳам эътибор қаратаяпмиз...

Биз Хави ва Иньеста каби ажойиб футболчилар даврини ўтказдик, буни эса тутиш лозим. Баъзан, академия кўплаб яхши футболчиларни етказиб беради, баъзан камроқ. Аммо биз чўққида қолишимиз учун янги футболчиларни олишимиз шарт» - деб Вальверде сўзларини келтирмоқда Sport.es.