«Валенсия» «Арсенал» футболчисини қўлга киритди
Jan. 11, 2018, 9:44 p.m. 4670

«Арсенал» яримҳимоячиси Франсис Коклен «Валенсия»га ўтди.

26 ёшли франциялик Испания клуби билан 2022 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Унинг товон пули 80 миллион евро қилиб белгиланди.

«Арсенал» Коклен трансфери учун 12 миллион фунт олди.