Вадим Афонин собиқ клубига қайтиши мумкин
Jan. 11, 2018, 10:25 p.m. 2335

Махачқаланинг «Анжи» клуби билан шартномасини бекор қилган ҳамюртимиз Вадим Афонин собиқ клубига қайтиши мумкин, деб ёзади Prooren.

30 ёшли яримҳимоячи айни пайтда Россиянинг «Оренбург» клуби сафида Туркияга йўл олган. 

Маълумки, Вадим Афонин 4 мавсум давомида «Оренбург» шарафини ҳимоя қилган ва жамоа таркибида Россия спорт устаси унвонини қўлга киритган, шунингдек Россия Кубоги яримфиналигача етиб борган, МФЛ Кубоги соҳиби бўлган ва МФЛ чемпиони бўлган эди.

Эслатиб ўтамиз, «Оренбург» айни пайта Россиянинг Миллий футбол лигасида (Биринчи лигаси) иштирок этмоқда ва 54 очко билан, пешқадам «Енисей»дан 2 очко ортда қолган ҳолда, 2-ўринни эгаллаб турибди.