Вадим Афонин «Анжи» билан орани очиқ қилди
Jan. 11, 2018, 5:56 p.m. 2060

Россиянинг «Анжи» клуби матбуот хизмати икки нафар футболчи билан хайрлашганини эълон қилди.

«Томонларнинг ўзаро келишувига асосан яримҳимоячи Вадим Афонин ва ҳужумчи Константин Базелюк билан имзоланган шартномалар бекор қилинди. «Анжи» ҳамкорлик учун уларга миннатдорчилик билдиради ва кейинги фаолиятида муваффақият тилайди» - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли ҳамюртимиз Вадим Афонин 2017 йил ёзида «Оренбург»ни тарк этиб, «Анжи» билан шартнома имзолаган эди. Россия чемпионатининг биринчи қисмида у жами 14та ўйинда майдонга тушди.