Тевеснинг «Шангҳай Шэнҳуа» таркибидаги ҳар бир голи қанчага тушгани ҳисоблаб чиқилди
Jan. 11, 2018, 10:51 a.m. 5732

Хитойнинг «Шанхай Шэнхуа» клуби аргентиналик ҳужумчи Карлос Тевес учун жуда катта маблағ сарфлагани ойдинлашди.

33 ёшли футболчи хитойликлар билан икки йиллик шартномаси бўлишига қарамай, бир йилдан сўнг, яна «Бока Хуниорс»га қайтган эди.

Тевес Хитой чемпионатида жами 20та ўйин ўтказиб, 4та гол урди. Натижада, унинг ҳар бир ўйини шанхайликларга 1,69 млн фунтга, ҳар бир голи эса 8,45 млн фунтга тушди, деб хабар беради EPL Bible.

Хитой чемпионатининг 2017 йилги мавсумида «Шанхай Шэнхуа» атиги 11-ўринни эгаллади.