Роналду фанатлар ва журналистларни алдай олмади (Фото)
Jan. 11, 2018, 7:17 p.m. 11539

«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ўз шахсига нисбатан ҳаддан зиёд катта эътибор туфайли озор чекмоқда.

The Mirror хабарига кўра, футболчи Мадрид ресторанларидан бирида овқатланиб олганидан сўнг, бошига шарф ўраган ҳолда, билдирмасдан уни тарк этишга уриниб кўрган. Бироқ, пойлаб турган фанатлар ва журналистларга бу нарса уни таниб олишлари учун ҳалал бермаган. 

Шундан сўнг, Криштиану Роналду баъзи мухлислар билан суратга тушишга мажбур бўлган. Бироқ, бошидаги шарфни ечмасдан воқеа жойини тарк этган.