«Реал» Зиданни алмаштирмоқчи
Jan. 11, 2018, 11:07 a.m. 8880

Мадриднинг «Реал» клуби янги бош мураббий қидирмоқда.

Soy Madridista портали маълумотига кўра, «Реал» Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв билан музокара олиб бормоқда.

Мадридликлар Лёвни 2018 йилги жаҳон чемпионати якунлангач, жамоа бошқарувига олиб келишни режалаштиришган. 

Тасдиқланишича, Зинедин Зиданни Лёвга алмаштириш қарори қабул қилиб бўлинган ва«Реал» мавсум якунида қандайдир соврин қўлга киритса ҳам, франциялик мураббий кетади.

Лёвнинг Германия футбол иттифоқи билан шартномаси 2020 йилга қадар тузилган.

«Реал» айни вақтда Испания Примеросида 18 турдан кейин 17 учрашувда 9 ғалаба, 5 дуранг ва 3 мағлубият қайд этиб, тўртинчи ўринда бормоқда. Мадридликлар турнир жадвали пешқадами «Барселона»дан бир ўйин кам ўтказган ҳолда 16 очкога ортда қолиб кетган.