Райола «Милан»дан барча мижозларини олиб кетмоқчи
Jan. 11, 2018, 12:03 p.m. 3248

Машҳур агент Мино Райола «Милан» клубидан қасос олмоқчи, деб ёзади Calciomercato. 

Аввалроқ, Райола дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг «ПСЖ» клубига трансферини уюштирмоқчи эди. Бироқ, «Милан» унинг шартномасидаги товон пули кўрсатилган бандни олиб ташлаганини билиб қолди. Бундан дарғазаб бўлган Райола клубдан барча мижозларини олиб кетишга қарор қилди.

Энди агент Бонавентура, Абате ва Доннаруммани «Милан»ни тарк этишга кўндирмоқчи. Бундан ташқари, ёш иқтидор Маттео Габбия ҳам уларнинг кетидан равона бўлиши мумкин.